Эстонияда давомли совуқлар фонида ўтин тақчиллиги юзага келди, деб хабар бермоқда "ERR" телерадиокомпанияси. Бир кубометр ёғочнинг нархи 75–80 еврога (тахминан 1 млн 160 минг) етди.
Давомли аёзлар қаттиқ ёқилғига бўлган талабни ошириб юборди. Аҳоли фаол равишда захира тўплашни бошлади, бу эса ёғоч нархининг кўтарилишига олиб келди.
Қиш мавсумида битта хонадонни иситиш учун тахминан ўн кубометр ўтин талаб этилади. Бир ҳафта давомида битта уй ўртача бир кубометр ёқилғи сарфлайди. Ўрмончиларнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда қиш юмшоқ келгани сабабли аҳоли камроқ ўтин захира қилган эди.
Электр энергияси нархининг ошиши эса ёғочни саноат усулида арралаш ва ёриш харажатларини кўпайтирди. Рентабеллик пасайгани сабабли компаниялар қайта ишлаш ҳажмини камайтиришди.