Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эстония Россия билан чегарани ёпмоқчи

Эстония Россия билан чегарани ёпмоқчи

Эстония парламенти (Рийгикогу) Россия билан чегарадаги ўтказиш пунктларини ёпиш таклифи билан ҳукуматга мурожаат қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.

Бу ҳақда Эстония парламентининг расмий веб-сайтида маълум қилинган.

Консерватив «Ватан» (Isamaa) партияси ташаббусини 37 нафар депутат қўллаб-қувватлаган, икки нафар депутат қарши овоз берган, яна 36 нафар депутат овоз беришда иштирок этмаган.

Қонун лойиҳаси 14 сентябрь куни киритилган. Эстониянинг ERR телерадиокомпанияси хабар беришича, ушбу партия 2025 йилнинг баҳор ва куз фаслларида ҳам шунга ўхшаш таклифлар билан чиққан, бироқ ҳар икки ташаббус рад этилган.

Аввалроқ Эстония ички ишлар вазири Игор Таро Россия билан чегарани ёпиш тўғрисидаги қарор ҳукумат йиғилишида қабул қилинишини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, чекловлар вақтинчалик ёки доимий хусусиятга эга бўлиши мумкин.

Ўз навбатида, Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна 1 декабрдан бошлаб Эстония ва Россия ўртасидаги барча чегара ўтказиш пунктларини ёпиш режалари борлигини маълум қилган.

Киритилди: Бугун 09:25. Ўқилди: 239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар