Ижтимоий тармоқларда 1 январдан янги қурилаётган уйларни эскроу тизими орқали сотиб олиш бошланиши ҳақида хабар тарқалмоқда.
Аммо бу маълумот қонуний асосга эга эмас.
Аниқлаштиришича, Президентнинг 27.01.2025 йилдаги ПФ-11-сон Фармони билан уй-жой қурилиши соҳасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланган. Адлия вазирлиги томонидан эскроу тизимини жорий этиш масаласини тартибга солувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ҳукуматга киритилган. Шунга кўра, эскроу тизимига оид ўзгаришлар фақат қонун қабул қилинганидан сўнг амалга оширилади.
Қонун лойиҳасининг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.