Мушук эшик ёнида турган чиқинди идишнинг устига чиқиб, эшик тутқичини ушлаб қимирлата бошлади. Буни бошқача тарзда эшик тақиллатиш деб ҳам атаса бўлди. Энг қизиғи, ақлли мушук токи эшикни очмагунларича сабр билан кутиб турди.
Буюк Британияда бир одам ғайриоддий ҳодисанинг гувоҳига айланди: мушук уни уйга киритишлари учун эшикни тақиллатди. Бу ҳада «Liverpool Echo» сайти хабар берган. Эркакнинг сўзларига кўра, мушук эшик ёнидан жой олган чиқинди бочкаси устига чиқиб, у ердан чўзилганча эшик тутқичини қўли билан ўйнаган. Бундан эса тақиллаган овоз чиққан. Шу тахлит бир неча бор уринган мушук токи эшикни очмагунларича сабр билан кутиб ўтирган. Ҳаркатларидан унинг бу ишни биринчи марта қилмаётгани билиниб турарди.