Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эртага Қозоғистонда президентлик учун номзод кўрсатиш бошланади

Эртага Қозоғистонда президентлик учун номзод кўрсатиш бошланади

Қозоғистон президентлигига 20 ноябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сайловда қатнашиш учун номзод кўрсатиш 23 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Константин Петров маълум қилди.

“Қозоғистон Республикаси президентлигига номзод кўрсатиш сайлов тайинланган кундан, яъни 23 сентябрдан бошланади ва 11 октябрь куни маҳаллий вақт билан 18.00 да тўхтатилади”, дейилади хабарда.

Петров таъкидлаганидек, сайлов натижасини аниқлаш ва сайланган президентни рўйхатга олиш учун етти кундан кўп бўлмаган муддат, яъни 21-27 ноябрь оралиғи белгиланди.

МСК йиғилишида сайлов олди ташвиқотни ўтказиш бўйича тегишли режа тасдиқланди.

Комиссия котиби Мухтор Ерман сайловни хорижий экспертлар кузатиб бориши муҳимлигини таъкидлади. Бу жараённи Ташқи ишлар вазирлиги мувофиқлаштиради.

Киритилди: 17:55 22.09.2022. Ўқилди: 2685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!