Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эртага Бунёдкор кўчасининг бир қисми ёпилади. Нега?

A A A
Эртага Бунёдкор кўчасининг бир қисми ёпилади. Нега?

«Aral marathon» Халқаро экологик марафонининг ўтказилиши сабабли, 17 октябрь куни соат 08:30 дан 10:00 гача Бунёдкор шоҳ кўчаси дублёр йўлининг Расулов кўчаси билан кесишган жойидан «Халқлар дўстлиги» майдони ёнидаги қайтиш йўлигача (разворот) ёпиқ бўлади, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бунёдкор шоҳ кўчасининг Тошкент цирки томонига кетувчи асосий ҳаракатланиш йўллари ёпилмайди.

Ҳокимлик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Киритилди: 19:45 16.10.2019. Ўқилди: 2254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар