Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Эртага баъзи жойларда ҳаво ҳарорати +40 даражагача кўтарилади

Эртага баъзи жойларда ҳаво ҳарорати +40 даражагача кўтарилади

Шу йилнинг 13 июнь куни республикамизда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

“Ўзгидромет” агентлигининг хабар беришича, эртага Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-23 даража, кундузи 34-36 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилояти;

ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари;

ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Тошкeнт, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари;

ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари;

ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари;

ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Рeспубликанинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари;

ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Киритилди: 16:49 12.06.2025. Ўқилди: 711 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!