Кремл бунга изоҳ беришдан бош тортди
Кувайтнинг Al-Jarida газетаси хабарига кўра, Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоминаий 12 март куни Россия ҳарбий самолётида Москвага етказилган. Таъкидланишича, Мужтабо Хоминаий муваффақиятли операция қилинган ва ҳозирда Кремл билан боғлиқ хусусий клиникада даволанмоқда.
Мужтабо Хоминаий 28 феврал куни АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши бошида яраланган эди. Эронни янги раҳбарининг соғлиғи мамлакатда даволанишга имкон бермаган бўлиши мумкин.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Мужтабо Хоминаийнинг Москвада экани ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортди. "Биз бундай хабарларга ҳеч қандай изоҳ бермаймиз", — деди Песков.