Эроннинг Байрутдаги элчиси Можтаба Амани пейжер портлаши оқибатида жароҳат олди, деб хабар бермоқда Mehr News агентлиги.
«Масладан хабардор бўлган баъзи манбалар Эроннинг Ливандаги элчиси Исроилнинг Ливан ва Суриядаги кенг кўламли киберҳужуми чоғида жароҳатлангани ҳақида хабар берди», — деб хабар қилди Эрон агентлиги.
Сешанба куни Reuters хабар беришича, Ливандаги Ҳизбуллоҳнинг юзлаб аъзолари ва бошқалар «юқори технология таъсирида» бошланган пейжер портлашларида жароҳатланган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари, асосан, Ҳизбуллоҳ аъзолари томонидан кун ўрталарида портлаган тинглашдан ҳимояланган қурилма тасвирлари билан бўлишди.
Шу куни Исроил кучлари Ливан жанубига бир қатор ҳужумлар уюштирди. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Блида шаҳрига берилган ҳаво ҳужумида 3 киши ҳалок бўлган, 2 киши яраланган.