Эроннинг жануби-ғарбий Хузистон вилоятида, Форс кўрфази соҳилида жойлашган Бандар-Пол портига АҚШ ва Исроил томонидан берилган зарба натижасида беш киши ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди.
«Америка-сионист душман ўзининг жиноий ҳаракатлари билан Ҳамир порт шаҳри яқинидаги Пол порт шаҳарчаси прицелига (причалига) зарба берди. Ушбу ҳужум натижасида беш нафар ҳамюртимиз ҳалок бўлди, яна тўрт нафари яраланди», — дея хабар беради РИА Новости.