АҚШ Молия вазирлиги Эронга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирганини маълум қилди.
Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) томонидан эълон қилинган янги чекловлар Эроннинг авиация ва молиявий тизимларига қаратилган.
Янгиланган рўйхатга кўра, санкциялар Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Туркияда фаолият юритувчи 8 нафар жисмоний шахс ҳамда 4 та компанияни ўз ичига олган. Бундан ташқари, Эроннинг Mahan Air авиакомпаниясига тегишли бўлган иккита Boeing 777-200ER самолёти ҳам «қора рўйхат»дан жой олди. Ушбу чоралар Эроннинг санкцияларни четлаб ўтиш ва ноқонуний тарзда авиация техникаларини сотиб олиш ҳаракатларига тўсқинлик қилиш мақсадида амалга оширилган.