Бугун 5 июль, 2024 йил, жума

O'ZB

Эрондаги президентлик сайловининг 2-турига икки номзод ўтди

Эрондаги президентлик сайловининг 2-турига икки номзод ўтди

Эрондаги президентлик сайловининг 2-турига икки номзод ўтди. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси сайлов штабининг вакили Моҳсен Эсламийга таяниб Anadolu хабар бермоқда.

Овозларни санаш жараёни тугалланган, мамлакат бўйлаб очилган 59 минг сайлов участкаларида 24 миллион 535 минг 185 та сайлов бюллетенлари саналган.

Сайлов бюллетенлари санаб чиқилгач, Масуд Пезешкиaн 10 миллион 415 минг 191 овоз тўплаб, 42,5 фоизлик натижа билан етакчи бўлди. Ўз навбатида, консерватив қанот номзоди Саид Жалилий 9 миллион 473 минг 298 нафар овоз тўплаб, овоз беришнинг биринчи босқичини 38,6 фоиз натижа билан иккинчи ўринда якунлади. Муҳаммад Бағир Ғолибаф 13,8 фоиз билан учинчи, Мостафа Пурмоҳаммади эса 0,8 фоиз овоз билан тўртинчи ўринни эгаллаган.

Шу тариқа, ягона ислоҳотчи номзод Пезешкиян ва консерватив Жалилий 5 июл куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловининг иккинчи босқичига йўл олади.

Киритилди: 04:20 01.07.2024. Ўқилди: 572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!