Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Эронда юқори сифатли бензин нархи ошиб кетди

Эронда юқори сифатли бензин нархи ошиб кетди

Эронда пилот лойиҳа сифатида ишга туширилган премиум бензин нархи литри 800 минг риалга кўтарилди.

Бу ҳақда Эрон нефть вазири Моҳсин Пакнежод маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 25 декабрда премиум бензин сотиш бўйича синов лойиҳаси бошланган. Бироқ нархларнинг ошиши истеъмолчиларда турлича муносабат билдирган.

Вазирнинг таъкидлашича, пилот лойиҳа истеъмолчилар талаби ва нархлар ошишига бозор муносабатини ўрганишга қаратилган. "Камида 17 компания ушбу турдаги бензинни импорт қилиш учун аллақачон рухсат олган, аммо уларнинг бозорга кириши синов босқичи натижаларига ва якуний нархга истеъмолчининг муносабатига боғлиқ", деб таъкидлади Пакнежад.

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!