Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эронда ҳукуматга қарши намойишлар камида 40 та йирик шаҳарни қамраб олди — The Insider

Эронда ҳукуматга қарши намойишлар камида 40 та йирик шаҳарни қамраб олди — The Insider

Нашрнинг хабар беришича, 8-9 январ кунлари Эрон бўйлаб оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтган. Норозилик намойишлари бўлаётган аҳоли пунктлари сони аслида бундан ҳам кўпроқ, Эронда интернет ўчирилгани сабабли кўпчилик фойдаланувчилар тармоққа улана олмаяпти.

Намойишчилар “Диктаторга ўлим!”, “Озодлик”, “На Ливан, на Ғазо, жоним Эрон учун фидо”, деб ҳайқирмоқда.

Иқтисодий инқироз сабаб келиб чиққан Эрондаги норозилик намойишлари қарийб икки ҳафтадан бери давом этмоқда. HRANA ҳуқуқий ахборот агентлиги маълумотларига кўра, норозилик акциялари вақтида камида 62 киши ҳалок бўлган, 2300 намойишчи қўлга олинган. Бундан ташқари, 8 январ оқшомидан бери Эронда интернет тўлиқ ўчирилган.

Киритилди: 16:45 10.01.2026. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!