Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эронда ҳалок бўлган физиклар сони учтага етди

Эронда ҳалок бўлган физиклар сони учтага етди

Шаҳид Беҳешти университети ядро муҳандислиги факультети декани Абдулҳамид Минучеҳр жума куни эрталаб Исроилнинг Эрон ҳудудига уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди ва шу тариқа ҳалок бўлган олимлар сони 3 нафарга етди. Бу ҳақда Mehr нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ Эроннинг Tasnim давлат агентлиги икки эронлик ядро физикаси Муҳаммад Меҳди Теҳрончи ва Эрон Атом энергияси ташкилотининг собиқ раҳбари Феридун Аббосийнинг Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

"Мавжуд маълумотларга кўра, Шаҳид Беҳешти университети (Теҳронда жойлашган – таҳр.) ядровий муҳандислик факультети ўқитувчиси ва декани Абдулҳамид Минучеҳр Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган", — дейилади хабарда.

Киритилди: 10:10 13.06.2025. Ўқилди: 678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!