Бугун 23 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эронда газ конининг портлаши қурбонлари сони 51 кишига етди

Эронда газ конининг портлаши қурбонлари сони 51 кишига етди

Эрон шарқидаги Жанубий Хуросон вилоятининг Табас шаҳрида кўмир конида газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 51 кишига етди, деб хабар бермоқда Меҳр ахборот агентлиги.

Аввалроқ 30 киши ҳалок бўлгани маълум эди. Яна 20 киши жароҳатланган. 40 кишидан иборат гуруҳ қутқарув операциясини олиб бормоқда ва вайроналарни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Портлаш кеча, 21 сентябрь куни кечқурун содир бўлган. Маданжо конининг иккита блокида (Б ва C) газ портлади. Жанубий Хуросон губернатори маълум қилишича, минтақа мамлакатнинг кўмирга бўлган эҳтиёжининг 76 фоизини таъминлайди.

Янгиланган маълумотларга кўра, портлаш вақтида блокларда 69 нафар ишчи бўлган. Айни пайтда Б блокида қутқарув операцияси якунланди, у ерда 17 қурбон ва 30 кишининг жасади топилди. Яқинда бошланган C блокидаги операция тахминан 3-4 соат давом этади.

Киритилди: 19:41 22.09.2024. Ўқилди: 185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!