Бугун 22 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ҳизбуллоҳнинг жавоби: Исроил шаҳарлари оммавий ўққа тутилди

Ҳизбуллоҳнинг жавоби: Исроил шаҳарлари оммавий ўққа тутилди

22 сентябрга ўтар кечаси Исроилнинг ўнлаб шаҳарлари Ливандан оммавий ўққа тутилди, деб хабар бермоқда Исроил ОАВлари.

Хусусан, Афула, Назарет, Кармел ва Ҳайфа жанубидаги бошқа шаҳарлар ракета зарбаларига учради. Якшанбага ўтар кечаси 70 та туманда ҳаво ҳужуми сиреналари янгради.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум «Фажр-5» ракеталари ёрдамида амалга оширилган.

Исроил Ҳизбуллоҳ Рамат Довуд ҳарбий базасини нишонга олган деб ҳисоблайди. Бу Афула шаҳри яқинидаги Жезрил водийсида жойлашган ЦАХАЛ ҳарбий ҳаво базаси. Бу Исроил шимолидаги асосий ҳарбий базадир.

Киритилди: Бугун 17:12. Ўқилди: 1299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!