Эронда бир ҳафтадан бери интернет тўлиқ узилиб қолди.
Бу ҳақда NetBlocks халқаро мониторинг хизмати хабар берган.
Ҳисоботга кўра, Эрон ҳукуматининг мақсади хавфсизлик кучлари томонидан мамлакатдаги норозилик намойишларини бостириш учун қўлланилган усулларни халқаро жамоатчиликдан яширишдир.
Шуни таъкидлаш керакки, илгари интернетда Эронда намойишчиларга қарши зўравонлик кўрсатилган видеолавҳалар тарқалган эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувларда ҳалок бўлганларнинг аниқ сони ҳали расман эълон қилинмаган.