Ўзбекистонлик блогер miller_m.2 Эронга сафари чоғида мамлакатдаги бензин нархи ҳақида гапирди.
Унинг айтишича, Эронда бензин Ўзбекистон бензинига қараганда 30 баровар арзон экан. Блогернинг аниқлашича, Эронда ёқилғи нархи Ўзбекистонникидан 30 баровар арзон, яъни Ўзбекистондаги энг арзон бензин (АИ-80) “Ўзбекнефтгаз” ёқилғи қуйиш шохобчаларида 6900 сўмдан сотилмоқда. Эронда эса энг арзон бензин нархи 2110 риал (640 сўм)ни ташкил қилади.
Шундай қилиб, Эронда 1,5 долларга 30 литр бензин сотиб олиш мумкин экан, Ўзбекистонда эса атиги икки литр.