Бугун 16 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Эронда 800 та қатл тўхтатилди

Эронда 800 та қатл тўхтатилди

“Президентга кўра, бугун 800 та қатл тўхтатилди, улар режалаштирилган эди ва 14 январда амалга оширилиши керак эди”, — деди Ливитт. Шу билан бирга, у Оқ уй раҳбарида бундай маълумот қаердан пайдо бўлганини аниқ айтмади.

Доналд Трамп аввалроқ “жуда муҳим манбалар” унга Эронда қатллар тўхтатилишини айтганини иддао қилган эди. Ливитт қўшимча қилишича, АҚШ президенти вазият ривожини кузатишда давом этяпти ва барча ҳаракат вариантларини кўриб чиқиш имконини очиқ қолдирмоқда.

Оқ уй матбуот котибининг айтишича, “президент Трамп нима қилишини фақат ўзи билади”, унинг режаларидан эса маслаҳатчиларнинг жуда кичик гуруҳигина хабардор.

Бундан олдин, 14 январ куни, Эрон суд ҳокимияти раҳбари Ғолям Ҳусайн Моҳсени-Эджеи норозиликлар чоғида ушланган 18 000 кишига нисбатан суд жараёнларини тезлаштириб ўтказиш ва уларнинг бир қисмига ўлим жазоси тайинлаш кераклигини айтган эди. Шу билан бир вақтда, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароғчи Fox News'га берган интервюсида Эрон ҳокимиятида “умуман одам осиш режаси йўқ”лигини таъкидлаган.

Эронда намойишлар 2025 йил 28 декабр куни бошланган. Ўша куни Теҳронда дўкон эгалари иқтисодий вазият ёмонлашганига эътироз сифатида савдо нуқталарини ёпган. Кейинроқ акцияларга бошқа йирик шаҳарлар аҳолиси ҳам қўшилган.

Эрон иқтисоди эса 40 фоиз атрофидаги инфляция ва Ғарб санкциялари сабаб қийналмоқда.

Киритилди: Бугун 14:20. Ўқилди: 398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!