Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Эронда 3 нафар Европа фуқароси «шайтонийликни тарқатишда» айбланиб ҳибсга олинди

Эронда 3 нафар Европа фуқароси «шайтонийликни тарқатишда» айбланиб ҳибсга олинди

Эронда 261 киши, жумладан, 3 нафар Европа фуқароси «шайтонийликни тарқатишда» айбланиб ҳибсга олинган.

Эроннинг расмий ахборот агентлиги ИРНА хабарига кўра, Теҳрон разведка хизматлари маҳаллий ва хорижлик аъзолардан иборат шайтоний гуруҳга қарши операция уюштирган.

Операция давомида кийимлари, бошлари, юзлари ва сочларида шайтонизмнинг логотиплари, белгилари ва рамзлари тасвирланган 146 эркак ва 115 аёл қўлга олинди.

Бу маълумотларга кўра, қўлга олинганлар орасида 3 нафар Европа фуқароси ҳам бор, бироқ уларнинг миллати аниқланмаган.

Хабарда қайд этилишича, ушбу шахсларга тегишли алкоголли ичимликлар, психотроп моддалар ва 73 дона автомашиналар олиб қўйилиб, кейинги чоралар кўриш учун суд органларига топширилган.

Киритилди: 23:25 17.05.2024. Ўқилди: 1135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!