Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон Яқин Шарқдаги Америка университетларига зарба бериш билан таҳдид қилди

Эрон Яқин Шарқдаги Америка университетларига зарба бериш билан таҳдид қилди

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Вашингтон Эрон университетларига қилинган ҳужумларни қораламаса, Яқин Шарқдаги Америка университетларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилди.

Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

ИИҚК баёнотига кўра, АҚШ маъмурияти 30 март куни Теҳрон вақти билан соат 12:00 гача Эрон университетларига қилинган ҳужумларни қоралаши керак. Акс ҳолда, минтақадаги Америка таълим муассасалари нишонга айланиши мумкинлиги даъво қилинмоқда.

Баёнотда шунингдек, Вашингтоннинг жавобидан қатъи назар, Яқин Шарқдаги иккита Америка университети йўқ қилиниши таъкидланган - "бомбардимон қилинган Эрон университетлари учун қасос сифатида". Бу университетларнинг номлари кўрсатилмаган.

Бундан ташқари, илгари АҚШ ҳарбийлари Эронда 10 000 кубометрлик ичимлик суви омборига зарба бергани ҳақида хабар берилган эди. Эрон томонининг маълумотларига кўра, ҳодиса натижасида ҳеч ким қурбон бўлмаган ва Ҳефтгел шаҳри аҳолисини сув билан таъминлаш одатдагидек давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 11:30. Ўқилди: 383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!