Эрон АҚШнинг Теҳрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни ҳал қилиш таклифига яқин кунларда жавоб қайтаради.
Бу ҳақда Ислом Республикаси Атом энергияси ташкилоти вакили Беҳруз Камолвандий маълум қилди.
"АҚШнинг ёзма таклифига Эроннинг жавоби деярли тайёр ва яқин кунларда тақдим этилади", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Эроннинг Тасним агентлиги.
1 июнь куни Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт АҚШ президентининг элчиси Стивен Уиткофф Эрон расмийларига Теҳрон ядровий дастури бўйича “батафсил ва мақбул таклиф” юборганини айтди. Axios порталининг хабар беришича, у Эрон уранни кейинроқ аниқланадиган вақт давомида паст даражага қадар бойитишда давом этишини кўзда тутади. 7 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон уранни бойитмаслиги кераклигини, акс ҳолда Теҳрон Вашингтоннинг оқибатларига дуч келишини айтди.