Эрон ўзининг ядровий дастури бўйича АҚШ, Европа давлатлари, Хитой ва Россия билан мулоқотни давом эттирмоқда.
“Репорт” хорижий ОАВга таяниб, бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи АҚШ билан Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтадиган музокараларнинг тўртинчи раунди бошланишидан бир кун олдин маълум қилди.
“Биз АҚШ, Хитой, Европа ва Россия билан очиқ мулоқотни давом эттирмоқдамиз.
У Эрон ядровий қуролга эга бўлишга интилмаса-да, ўз халқининг тинч ядровий технологиялардан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечмаслигини яна бир бор таъкидлади.