Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон ядровий дастурда ишлаётган олимларини яширин ва хавфсиз ҳудудларга жойлаштирди

Эрон ядровий дастурда ишлаётган олимларини яширин ва хавфсиз ҳудудларга жойлаштирди

Бундан энг биринчи мақсад Исроил ҳужумларидан ҳимоя қилишдир, деб ёзмоқда The Telegraph.

Газета манбаларига кўра, Исроилнинг ҳужумлари давомида 30 дан ортиқ эронлик олим ўлдирилган. Шу сабабли Теҳрон хавфсизлик чораларини кескин кучайтириб, тирик қолган мутахассисларни доимий қўриқланадиган махсус биноларга жойлаштирган.

"Эрон ядровий дастурини шундай ташкил қилганки, ҳар бир муҳим олимнинг ўрнини босувчи ёрдамчиси бор ва улар 2-3 кишилик кичик гуруҳларда ишлайди. Тирик қолганлар орасида портловчи моддалар, нейтрон физикаси ва жанговар каллак ишлаб чиқиш бўйича мутахассислар бор. Исроил уларни “стратегик нишон” деб билaди", дея ёзмоқда The Telegraph.

Киритилди: 22:05 10.08.2025. Ўқилди: 735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!