Эрон бир неча ойдан бери юқори бойитилган уран ишлаб чиқаришни кўпайтиришда давом этмоқда.
Бу ҳақда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) нинг AFP танишган ёпиқ ҳисоботида айтилади.
МАГАТЭ Теҳрон бойитилган уран захираларини 60 фоизгача оширганидан "жиддий хавотир" билдирди.
Агентлик Эроннинг ядровий дастури бўйича "қониқарсиз" ҳамкорлигига эътибор қаратди. МАГАТЭ мутахассислари, шунингдек, Эрон тергов остидаги учта объект ҳудудида уранни бойитиш билан шуғулланганини ва БМТга ўз фаолияти ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаганини аниқлади.