Бугун 15 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон виза билан боғлиқ муаммолар сабаб ЖЧ-2026ни ўтказиб юбориши мумкин — RMC Sport

Эрон виза билан боғлиқ муаммолар сабаб ЖЧ-2026ни ўтказиб юбориши мумкин — RMC Sport

Эрон терма жамоасининг 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиши турнир бошланишига 28 кун қолганида хавф остида қолди. Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож миллий жамоа аъзоларидан ҳозиргача ҳеч бири АҚШ визасини олмаганидан жиддий хавотир билдирган. Вазият Яқин Шарқдаги геосиёсий тарангликнинг кучайиши ва Теҳрон ҳамда Вашингтон ўртасида 1980 йилдан буён дипломатик муносабатлар мавжуд эмаслиги сабаб янада мураккаблашмоқда.

Эрон футбол федерацияси раҳбари яқин кунларда ФИФА билан ҳал қилувчи учрашув ўтказилишини маълум қилди. Унда визалар масаласини ҳал этиш бўйича аниқ кафолатлар талаб қилинади.

ФИФА президенти Жанни Инфантино Эрон терма жамоаси режага мувофиқ АҚШда ўйинларини ўтказишини айтган бўлса-да, ҳозирча зарур ҳужжатларни олиш борасида амалий силжиш кузатилмаяпти.

Таъкидланишича 18 май куни терма жамоа делегацияси мусобақа олдидан йиғинни бошлаш учун Анқарага йўл олади. Агар кечикишлар давом этса, Эроннинг турнирдаги иштироки жиддий хавф остида қолиши мумкин.

Киритилди: Бугун 11:35. Ўқилди: 217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!