АҚШнинг Эронга қарши ҳужумлари жавобсиз қолмайди, Вашингтонни оғир жазо кутмоқда. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) расмий вакили Ҳусайн Моҳеби маълум қилди.
Унинг РИА Новости келтирган сўзларига кўра, Америка расмийлари Ислом Республикасига берилган янги зарбалардан пушаймон бўлади.
"Агрессорларни оғир жазо кутмоқда...", — деди Моҳеби.