Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон ва Уммон Ҳормуз бўғози борасида келишиб олди

Эрон ва Уммон Ҳормуз бўғози борасида келишиб олди

Эрон ва Уммон Ҳормуз бўғозида юк ташиш учун хавфсиз йўлни яратишга келишиб олдилар.

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағайи маълум қилди.

У Қўшма Штатлар билан баъзи музокараларга қарамай, уруш давом этаётганини таъкидлади.

"Бизнинг шартларимиз музокаралар учун асос бўлган, аммо Америка уларни бузган. Бундай шароитда урушни тугатиш ҳақида гапириш мумкин эмас", деди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Бағайининг сўзларига кўра, баъзи оммавий ахборот воситалари вакилларининг Эрон келишувларни бузганликда айблашлари халққа нисбатан адолациздир.

"Биз Америка ҳақида гапиряпмиз - кўп йиллар давомида ўз ваъдаларини доимий равишда бажармаган мамлакат. Ўзини айбдор ҳис қилиш душманнинг когнитив урушининг белгиларидан биридир. Баъзи нарсалар шунчалик аниқки, уларни тушунтиришга ҳожат йўқ", деди у.

Киритилди: 09:50 20.09.2026. Ўқилди: 644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!