Буюк Британиядаги "Mirror" нашрининг ёзишича, Эрон давлат телевидениеси мамлакатнинг ҳар бир фуқаросидан бир доллардан йиғишни таклиф қилди. Бу маблағ АҚШ президенти Дональд Трампнинг бошини олган одамга мукофот тариқасида берилади. Ушбу эълон яқинда Пентагон ҳужуми натижасида ўлдирилган эронлик генерал Қосим Сулаймонини дафн қилиш маросими вақтида эълон қилинди.
Дафн қилиш маросими тўғридан-тўғри эълон қилинган бир пайтда тележурналист Эронда яшайдиган 80 млн одамнинг ҳар бири Трампнинг калласи учун бир доллардан беришга тайёр эканлигини маълум қилди. Демакки, Эрон томони Трампни ўлдирган одамга 80 млн евро мукофот бермоқчи.