Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зарифнинг таъкидлашича, Теҳронга АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан таклиф қилинган механик шамоллатиш мосламалари керак эмас.
Ўзининг твиттерида Эрон вазири бир неча ой ичида Ислом республикасининг ўзи шамоллатиш мосламаларини экспорт қилишини таъкидлади ва Трампга бошқа халқларнинг ишларига аралашмасликни маслаҳат берди.
"...Ва менга ишонинг, биз бирон бир америкалик сиёсатчининг тавсияларини қабул қилмаймиз", деди Зариф.
Аввалроқ Трамп АҚШ Эронни коронавирусга қарши курашда ёрдам сифатида сунъий ўпкани шамоллатиш мосламалари билан таъминлашга тайёрлигини айтганди.