Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон терма жамоасининг машғулот базаси рўпарасидан жасад топилди

Эрон терма жамоасининг машғулот базаси рўпарасидан жасад топилди

Эрон терма жамоаси атрофида нохуш хабарлар пайдо бўлишда давом этмоқда. Бу гал жамоа базаси яқинида жиноят излари аниқланди — Эрон терма жамоасининг машғулот қароргоҳи тўғрисидаги супермаркет автотураргоҳида жойлашган машиналардан бирининг юкхонасидан жасад топилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ билан боғлиқ кўзга кўриниб турган муаммолар сабабли эронлик футболчилар Мексиканинг Тихуана шаҳарчасида истиқомат қилишмоқда.

Ҳозирда полиция ушбу топилма ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда, дея аниқлик киритади Испаниянинг «Sport.es» портали.

Эронликлар душанба куни Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувларини Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўтказишлари керак. Шундан сўнг уларни Бельгия ва Миср терма жамоаларига қарши ўйинлар ҳам кутмоқда.

Киритилди: Бугун 14:19. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!