Минтақада можаронинг тарқалиши жиддий хавф туғдирмоқда. Эрон тинчлик тарафдори, лекин ҳар қандай сценарийга тайёр. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билан Истанбулда бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Эрон Ташқи ишлар вазири Исроил ҳужумлари билан минтақага ўт қўйишга ҳаракат қилаётганини қайд этди.
«Исроил режими ўзи содир этган ҳарбий жиноятларда чегара билмайди. Биз Ғазо сектори ва Ливанда доимий ва зудлик билан ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватлаймиз», — деди у.
Бундан ташқари, Эрон ташқи ишлар вазири Туркиянинг Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш борасидаги ёндашувидан ҳайратда эканлигини билдирди.
Туркиянинг Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва Исроил жиноятларига қарши туришдаги позицияси ҳайратга лойиқ, дея таъкидлади у.