Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Эрон сулҳни бузса АҚШ Исроилга ҳаракат эркинлигини беради

Эрон сулҳни бузса АҚШ Исроилга ҳаракат эркинлигини беради

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Исроил расмийларига Эрон ўт очишни тўхтатиш режимини бузса, Исроил ўзи хоҳлаганча жавоб қайтариш имкониятига эга бўлишини аниқ айтди.

Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар бермоқда.

"Келишув доирасида АҚШ ҳукумати Исроил томонига Эрон томони ўт очишни тўхтатиш келишувини бузганига жавоб қайтариш учун ҳаракат эркинлигига эга бўлишини сўзсиз тушунишни Исроилга етказди", — деб ёзади газета вазиятдан хабардор шахсга таяниб.

Сешанба куни сулҳ тузилганидан кейин Исроил томони Эрон Исроил томон ракета учиргани ҳақида хабар берди. Эрон ҳарбийлари ўт очишни тўхтатиш режимини бузмаганликларини билдирди.

Шундан сўнг Трамп ҳар икки давлатдан норозилигини билдириб, шунингдек, Исроилни зарбаларга жавобан Эронни бомбардимон қилмасликка чақирди. Кейинроқ у Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху билан гаплашиб, уни Теҳрон билан аввал тузилган сулҳ битимини бузмасликка чақирди. Шундан сўнг Исроил армияси ҳужумларга чекланган жавобни бошлаб, фақат Теҳрон яқинидаги радарни нишонга олди.

Сешанбага ўтар кечаси Трамп Исроил ва Эрон ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганини эълон қилди. Кейинроқ Исроил ва Эронда ўт очишни тўхтатиш келишуви тасдиқланди.

Киритилди: 15:50 25.06.2025. Ўқилди: 603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!