Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон спортчиларига «душман мамлакатлар»га бориш тақиқланди

Эрон спортчиларига «душман мамлакатлар»га бориш тақиқланди

Эрон ҳукумати спорт жамоаларига «душман мамлакатлар» деб ҳисобланган давлатларга сафар қилишни тақиқлади.

Эрон Спорт вазирлиги ушбу қарорни эронлик спортчиларнинг хавфсизлигидан хавотирда эканлиги билан изоҳлади. Шу билан бирга, кириш тақиқланган конкрет давлатлар номи очиқланмаган.

«Миллий ва клуб жамоаларининг душман деб ҳисобланувчи ҳамда эронлик спортчилар ва жамоа аъзолари хавфсизлигини таъминлай олмайдиган мамлакатларда бўлиши кейинги билдиришномага қадар тақиқланади», — деб иқтибос келтиради Reuters агентлиги вазирлик матбуот хизмати баёнотидан.

Шунингдек, вазирлик клублар ва Эрон футбол федерацияси ўйинлар ўтказиладиган жойларни кўчириш бўйича Осиё футбол конфедерациясини хабардор қилиши кераклигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олган. Гуруҳ босқичида эронликлар Янги Зеландия, Бельгия ва Миср терма жамоаларига қарши майдонга тушиши керак ва барча ўйинлар АҚШ ҳудудида режалаштирилган. Аввалроқ Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи ўйинларини Мексикага кўчириш бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган эди.

Киритилди: Бугун 09:54. Ўқилди: 221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!