Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон соя ва буғдой эвазига Россияга дрон ва ракеталар топширганини тан олди

Эрон соя ва буғдой эвазига Россияга дрон ва ракеталар топширганини тан олди

Эрон соя ва буғдой эвазига Россияга дрон ва ракеталар топширганини тан олди.

Эрон парламентининг хавфсизлик ва ташқи алоқалар қўмитаси аъзоси Аҳмад Бакшаиш Ардестоний “Дидбан Иран” нашрига берган интервьюсида Теҳрон Москвани "иқтисодий ва сиёсий ҳамкорлик доирасида" дронлар ва ракеталар билан таъминлаётганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, Россия Эронга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бермоқда.

"Биз Россия Федерациясидан кўплаб товарларни импорт қиламиз. Эҳтиёжларимизни қондириш учун соя ва буғдойни айирбошлашимиз керак. Бунинг бир қисми ракеталарни юборишни ўз ичига олса, бошқа қисми ҳарбий дронларни юборишни ўз ичига олади", — деди Ардестоний.

Аввалроқ бир қатор Ғарб ОАВлари Эроннинг Fath-360 қисқа масофали баллистик ракеталари аллақачон Россия Федерацияси ҳудудига етказилгани ҳақида хабар берган эди. Украина Ташқи ишлар вазирлиги ушбу маълумотдан чуқур хавотирдалигини билдириб, халқаро ҳамжамиятни дунёда тинчлик ва хавфсизликни ҳимоя қилиш доирасида Россия ва Эронга босимни кучайтиришга чақирди.

Киритилди: 10:15 09.09.2024. Ўқилди: 739 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!