Эрон мамлакат шимоли ва жанубида иккита атом электр стансияси (АЕС) қуриш учун майдонларни тайёрлади.
Бу ҳақда Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Эсломий маълум қилди.
“Еттинчи дастур (беш йиллик, 2024-йил март – 2029-йил март) якунига қадар Эроннинг атом энергетика қуввати 3000 мегаваттга етади ва мамлакат жанубида ва шимолида иккита электр стансиясини қуриш учун ҳудудлар тайёрланди”, — деди у.
Айни пайтда Эронда фақат Бушер шаҳрида Россия ёрдами билан қурилган битта атом электр стансияси ишламоқда. Атом электр стансиясининг биринчи блоки Эрон миллий энергетика тизимига 2011-йил сентябрида уланган эди.