Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон расман МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатди

Эрон расман МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиaн МАГАТЭ (Атом энергияси бўйича халқаро агентлик) билан ҳамкорликни чекловчи қонунни имзолади. Бу қарор АҚШ ва Исроил томонидан июн ойида Эрон ядровий объектларига уюштирилган ҳаво ҳужумларига жавоб сифатида қабул қилинди.

Янги қонунга кўра, энди МАГАТЭ инспекторлари Эрондаги ядровий объектларга фақат мамлакат Миллий хавфсизлик олий кенгашининг махсус рухсати билан ташриф буюришлари мумкин.

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гроссига қарши чиқиб, унинг мамлакатга ташрифини номақбул деб эълон қилди. Аракчи Гроссини МАГАТЭнинг Эронга нисбатан салбий қарорларига (жумладан, июндаги резолюцияга) «жим қолиш» ва «яққол бир томонлама ёндашув»да айблади.

МАГАТЭ раҳбарининг ҳужумдан жабр кўрган объектларни кўриш ҳақидаги сўрови рад этилди. Аракчи бу талабларни «зарарли ва ҳақоратли» деб атади.

Расмий Теҳрон Гроссига таҳдид қилгани тўғрисидаги айбловларни рад этди. Бироқ Эрондаги ультраконсерватив «Кейҳон» газетаси Гроссини гўёки Исроил жосуси деб атаб, уни «қатл этиш лозим» деб ёзди. Бу баёнотлар Буюк Британия, Франция ва Германия томонидан кескин қораланди.

13 июндан 24 июнгача Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тўқнашувларда, Эрон расмийлари маълумотига кўра, 935 киши ҳалок бўлган, шулардан 132 нафари аёл ва 38 нафари бола. Исроилга жавоб зарбаси натижасида 28 киши ҳалок бўлган. АҚШ Фордо, Исфаҳон ва Натанздаги ядровий иншоотларга зарба берди.

Дональд Трамп Эроннинг ядровий дастури «йўқ қилинган»ини таъкидлаган бўлса, Эрон буни рад этиб, «жиддий зарар» келтирилганини тан олди. Аббос Аракчи сўзларига кўра: «Фанни бомба билан йўқ қилиб бўлмайди».

Киритилди: Бугун 10:35. Ўқилди: 360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!