Бугун 23 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон президенти БМТга нисбатан ишончсизлик билдирди

Эрон президенти БМТга нисбатан ишончсизлик билдирди

Эрон президенти Масъуд Пизишкиён БМТнинг “Ишончни тиклаш” шиорига муносабат билдириб, ташкилотга ишонч мавжуд эмаслигини айтди.

“Ишонч — мавжуд бўлмаган нарса. Улар гапирадиган инсон ҳуқуқлари ва кўплаб халқаро меъёрларга ҳам риоя қилинмайди”, — деди Пизишкиён.

У БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида Эронга қарши ҳужумлар ва Эрон халқининг “ҳақлиги” ҳақида гапиришини маълум қилди.

Шунингдек, Пизишкиён АҚШ эронлик журналистлар гуруҳига виза бермаганини айтди. Унинг таъкидлашича, АҚШ ва Исроил уруш орқали Эронни таслим бўлишга мажбурлай олмаган ва ҳозир бу мақсадга блокада, ОАВ ҳамда Эроннинг заиф томонларидан фойдаланиш орқали эришишга уринмоқда.

Киритилди: 20:25 22.09.2026. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!