Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) собиқ бош қўмондони ва Эрон Олий раҳбари Моҳсен Ризоийнинг маслаҳатчиси Олий Миллий хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди.
Бу ҳақда Эрон Президенти девони Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Муҳаммад Меҳди Табатабаий маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Олий Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Муҳаммад Бағир Зулқадр истеъфога чиққанидан ва янги лавозимга тайинланганидан сўнг, Эрон Президенти Масуд Пезешкиан Моҳсен Ризоийни Кенгаш котиби этиб тайинлаш тўғрисида буйруқ чиқарган.
Ризоий ўзидан олдинги раҳбар Али Ларижонийнинг вафотидан кейин 27 март куни Кенгаш котиби этиб тайинланган Муҳаммад Бағир Зулқадрнинг ўрнини эгаллади.
Олий раҳбар девони баёнотига кўра, Зулқадр Можтаба Хоменеининг сиёсий ишлар бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.