Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котибияти баёнотида 12 кунлик уруш давомида "ҳар бир душман фитнасига кескин жавоб" берилгани ва "халқнинг мислсиз бирлиги" таъкидлаб ўтилган.
"Халқнинг оқилона тутуми, доно раҳбарлик ва жангчиларимизнинг кураши туфайли илоҳий инъом, ёрдам ва ғалаба, насиб этди. Бу душманни пушаймон бўлишга, мағлубиятини тан олишга ва бир томонлама ҳужумни тўхтатишга мажбур қилди", дейилади баёнотда.
Миллий хавфсизлик кенгаши, шунингдек, "душманларнинг сўзларига заррача ишонмаслигини" ва ҳар қандай тажовузкор ҳаракатга "кескин ва ҳал қилувчи жавоб беришга" тайёр эканини қайд этган.