Бугун 26 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон: Исроилнинг ҳужуми АҚШ билан ядро музокараларини маъносиз қилди

Эрон: Исроилнинг ҳужуми АҚШ билан ядро музокараларини маъносиз қилди

Эрон давлат телеканалига берган интервюсида Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бекойи Исроил ҳужумларидан сўнг АҚШ билан режалаштирилган ядро музокаралари энди маъносиз бўлиб қолганини таъкидлади.

Бекойи, эртага АҚШ билан Уммон ҳудудида ўтказилиши кўзда тутилган билвосита ядро музокараларининг Исроил ҳужумлари сабабли қандай таъсирлангани ҳақида фикр билдирди.

Бекойи шундай деди: “Қарши томон шундай иш қилдики, энди музокара ва мулоқот ҳеч қандай маънога эга эмас.”

Унинг айтишича, Исроил АҚШнинг “яшил чироқ”исиз (яъни розилигисиз) Эронни нишонга олмайди. Шунингдек, у музокараларнинг келажагига доир якуний қарор якшанба куни қабул қилинишини маълум қилди.

Киритилди: 15:27 14.06.2025. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!