Эрон Исроил билан ўт очишни тўхтатиш келишуви яқин орада тўхтатилишидан хавотирда.
Бу ҳақда Эрон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Абдулраҳим Мусавий баёнотига таяниб, Bloomberg агентлиги хабар берди.
"Душманнинг ўз мажбуриятларига, жумладан, ўт очишни тўхтатишга содиқлигига жиддий шубҳамиз бор", — деди Абдулраҳим Мусавий.
Шу билан бирга, ҳарбий сулҳнинг бузилиши Эрон армиясининг кескин жавобига олиб келишини таъкидлади.