Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон Ҳўрмуз бўғозида махсус назорат режимини жорий этмоқчи

Эрон Ҳўрмуз бўғозида махсус назорат режимини жорий этмоқчи

Эрон раҳбарияти Ҳўрмуз бўғози устидан назорат ўрнатишнинг махсус режимини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда, деб баёнот берди мамлакат ҳукумати расмий вакили Фотима Моҳажероний.

Бу ҳақда у «РИА Новости» журналистларига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Эрон ҳукумати Ҳўрмуз бўғозини муҳим геополитик актив ва бошқа давлатлар билан алоқа қилишда таъсир ўтказиш воситаси (ричаг) сифатида кўрмоқда.

Моҳажеронийнинг сўзларига кўра, Теҳрон акватория устидан суверенитет масаласида ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур воситаларни ишга солади.

«Ҳўрмуз бўғози мамлакатимизнинг алоҳида мулки ҳисобланади», — дея таъкидлади ҳукумат вакили.

Киритилди: Бугун 09:26. Ўқилди: 314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!