Бундай баёнот Эроннинг “Хотам ал-Анбиё” марказий қўмондолиги томонидан берилди.
"Қўшма Штатларнинг Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар бемалол ўтаётгани бўйича билдирган асоссиз даъволари уйдирма ва ёлғондан бошқа нарса эмас. Ҳўрмуз бўғози, аввал бўлганидек, Теҳроннинг тўлиқ бошқаруви ва назорати остидадир. Эроннинг қудратли қуролли кучлари рухсати ва назоратисиз ҳеч бир тижорат кемаси ёки нефт танкери ушбу бўғоздан хавфсиз ўта олмайди ва бу ҳолат бундан кейин ҳам давом этади", дейилади қўмондонлик баёнотида.