Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Маълум қилинишича, Эрон Олий суди маҳкумларни "исёнчилар" деб атаб, ўлим жазосини ижро этди.

Қатл этилган икки эркак январ ойидаги намойишлар пайтида ҳарбий объектга ҳужум қилиш ва қурол омборини эгаллашга уринишда айбланган эди.

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Мамлакат Олий суди мазкур шахсларга нисбатан чиқарилган ҳукмни тасдиқлади ва уларни давлатга қарши чиққан исёнчилар сифатида баҳолади.

Ўтган ҳафтада ушбу иш бўйича айбланган 18 ёшли йигит ҳам қатл этилган эди.

Amnesty International ташкилотининг маълумот беришича, намойишларда иштирок этгани учун яна ўн бир киши ўлим жазоси хавфи остида қолмоқда.

Киритилди: 15:25 05.04.2026. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!