Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрон ҳукумати ҳижоб киймаган аёлларни 10 йилга озодликдан маҳрум қилишга имкон берадиган қонунни қабул қилди

A A A
Эрон ҳукумати ҳижоб киймаган аёлларни 10 йилга озодликдан маҳрум қилишга имкон берадиган қонунни қабул қилди

Эрон парламенти аёлларни исломий кийиниш қоидаларини бузганликлари учун 10 йилга озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Кўпчилик эронликлар бир йил аввал мамлакатдаги ҳокимият ва полиция зулмига қарши норозилик намойишларидан сўнг бошларини ёпишдан бош тортган, деб хабар беради Кazinform BBC Newsга таяниб.

Қонун лойиҳасини парламентнинг 152 нафар аъзоси маъқуллаган, 34 нафар депутат унга қарши чиққан, 7 нафар депутат эса бетараф қолган.

Энди уни конституциявий назорат органи – Васийлар кенгаши тасдиқлаши керак, шундан сўнг қонун тўлиқ кучга киради.

Янги қонундан мақсад эронликларнинг исломий кийиниш қоидаларига риоя қилишлари устидан назоратни кучайтиришдан иборат.

Энди расмийлар фикрига кўра, ташқи кўриниши талабларга жавоб бермайдиган аёллар жарима тўлашлари керак, полиция эса уларни ҳибсга олиш ҳуқуқига эга.

Киритилди: 16:40 21.09.2023. Ўқилди: 1273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!