Агар Оқ уй Теҳронга қарши санкцияларни бекор қилса, Эрон Ҳормуз бўғозини очишга рози бўлиши мумкин.
Музокаралар гуруҳига яқин манба бу ҳақда Fars ахборот агентлигига маълум қилди.
"Баъзи тахминлар ва оммавий ахборот воситаларидаги ташвиқотларга зид равишда, АҚШ Молия вазирлигининг оз сонли санксияларни бекор қилиши Ироқ ҳукуматининг Вашингтон билан ўзаро муносабатлари билан боғлиқ ва Эрон билан келишувга ҳеч қандай алоқаси йўқ", деди манба.
Нашр шунингдек, АҚШ Ҳормуз бўғозида белгиланган навигация тартибларига зид бўлган Исломобод англашув меморандумини бузганини эслатади.
"Ҳарбий ҳаракатлар ва денгиз блокадаси билан бир қаторда, нефть ва нефть маҳсулотларини экспорт қилиш учун рухсатномаларнинг бекор қилиниши музлатилган Эрон активларига киришни чеклайди. Нормал ҳолатни тиклаш фақат Эрон Ҳормуз бўғозида тегишли чораларни кўрса ва АҚШ ўз мажбуриятларини амалда бажарсагина мумкин", деб таъкидлади манба.
Унинг сўзларига кўра, Эрон ва Уммон ўртасида якуний келишувга эришилган тақдирда ҳам, Ҳормуз бўғозини очиш учун қўшимча чоралар, жумладан, Қўшма Штатлар томонидан ўз мажбуриятларини бажариш талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ва Уммон илгари Ҳормуз бўғозидаги кема йўлининг географик хусусиятлари бўйича келишувга эришган эди.