Эрон навигация ва идентификация тизимлари ўчирилган ҳолда Ҳормуз бўғозидан ўтишга уринаётган барча кемаларни душман деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда Эрон денгиз флоти Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК)нинг махсус баёнотида айтилган.
"Ҳормуз бўғозида навигация ва идентификация тизимларини ўчирадиган барча кемалар душман деб ҳисобланади", дейилади баёнотда.
Эрон ҳарбийлари шунингдек, бундай ҳолларда бундай кемаларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирган.
Баёнотда таъкидланишича, 10 октябрдан бери Ҳормуз бўғозидан ўтиш қоидаларини бузган учта танкер денгиз миналарига урилиб, ёниб кетган.