Қатардагидан бошқа ҳеч бир АҚШ базасида Эрон ҳужуми қайд этилмаган.
Бу ҳақда Reuters агентлигига АҚШ ҳарбийлари вакили маълум қилган.
Расмийга кўра, АҚШнинг Қатардаги Ал-Удейд авиабазасига зарар етмаган.
Аввалроқ агентлик манбаларга таяниб, АҚШнинг Ироқдаги Айн ал-Асад авиабазасида эҳтимолий ҳужум хавфи туфайли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари фаоллаштирилгани ҳақида хабар берган эди. Ynet портали, ўз навбатида, Эрон АҚШнинг Қатардаги базаларига 10 та ракета ва Ироқдаги базага 1 та ракета учиргани ҳақида даъво қилди.